Яхши дарахт яхши мева беради, ёмон дарахт эса ёмон мева беради. Ҳар бир дарахтнинг қандайлигини мевасидан билса бўлади.
— Менинг эрим йўқ, — деди аёл. — Эрим йўқ, деб сен тўғрисини айтдинг, — деди Исо.
— Сенинг беш нафар эринг бўлган, ҳозиргиси ҳам эринг эмас. Сен тўғрисини айтдинг!
Мана, У ҳамманинг олдида сўзлаяпти, Унга қарши ҳеч ким ҳеч нарса демаяпти. Наҳотки йўлбошчиларимиз Уни Масиҳ деб тан олишган бўлса?!
Шу билан бирга, халқ орасидаги кўп одамлар Унга имон келтирди. Улар: — Масиҳ келса ҳам, барибир бунчалик кўп мўъжизали аломатлар кўрсата олмайди! — дейишарди.