Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Эгангиз Худо ўзларингизга мулк қилиб бераётган ерга сизларни олиб кирганда, Гаризим тоғидан баракаларни айтинглар, Эбал тоғидан лаънатларни айтинглар. Эгангиз Худо улуғланиши учун барча қабилаларингиз орасидан Ўзига бир жой танлайди. Сизлар ўша жойда Унга сажда қилинглар. У ерга куйдириладиган ва бошқа қурбонликларни, ушрларингизни, эҳсонларингизни, берган ваъдангизга мувофиқ қилинадиган назрларингизни, кўнгилдан чиқариб берадиган қурбонликларингизни, мол–қўйларингизнинг биринчи туғилган болаларини олиб боринглар. У ерда, Эгангиз Худонинг ҳузурида оилаларингиз билан еб, Эгангиз Худо ҳамма ишингизга берган баракадан севининглар. У ерда биз ҳозир қилаётган ишларни қила кўрманглар. Бу ерда ҳамма кўнглига маъқул келганини қиляпти. Чунки Эгангиз Худо сизга мулк қилиб берадиган ерга ҳали кирмадингиз, осойишта ҳаётга эришмадингиз. Аммо кўп ўтмай сизлар Иордан дарёсидан ўтасизлар, Эгангиз Худо мулк қилиб берадиган юртда жойлашасизлар. У душманларингизни енгиб, сизларга ҳар тарафдан осойишталик ато қилади, сизлар хавф–хатарсиз яшайсизлар. Шунда Эгангиз Худо Ўзи улуғланиши учун танлайдиган жойга мен амр қилган назру қурбонликларингизни олиб боринглар. Куйдириладиган ва бошқа қурбонликларингизни, ушрларингизни, эҳсонларингизни, берган ваъдангизга мувофиқ қилинадиган аъло назрларингизни Эгамизга атаб, ўша ерга олиб боринглар. Эгангиз Худо ҳузурида ўзларингиз, ўғилларингиз, қизларингиз, қулларингиз, чўриларингиз, шаҳрингиздаги Леви қабиласидан бўлганлар билан хурсандчилик қилинглар. Чунки левиларнинг сизникига ўхшаган улуши ҳам, мулки ҳам йўқдир. Эҳтиёт бўлинглар, куйдириладиган қурбонлигингизни дуч келган жойда қилаверманглар. Уларни фақат Эгамиз қабилаларингиз орасидан танлаган жойда қилинглар. Мен сизларга амр қилганнинг ҳаммасини ўша ерда адо этинглар. Қабила оқсоқоллари, назоратчилари, ҳакамлари, бутун Исроил халқи ва уларнинг орасида яшаётган қондош бўлмаган одамлар Эгамизнинг Аҳд сандиғи қаршисида — уни кўтариб турган леви руҳонийларининг олдида туришди. Халқнинг ярми Гаризим тоғи этагида, ярмиси Эбал тоғи этагида турарди. Эгамизнинг қули Мусо, Исроил халқини дуо қилиш вақти келганда шундай қилинглар, деб буюрган эди. Эгамиз унга шу сўзларини аён қилди: “Менга қилган илтижоларингни эшитдим. Сен қурган ва Ўзим улуғланадиган уйни муқаддас қилдим. Кўзларим, кўнглим доимо ўша ерда бўлади. “Эгамизнинг уйига борайлик”, деб Менга айтганларида шод бўлдим. Мана турибмиз, эй Қуддус, Дарвозаларинг ичкарисида. Қуддус яхши қурилган шаҳардир, Деворлари бир–бирига туташтириб солингандир. Исроил халқига берилган қонунга кўра, Қабилалар у ерга чиқиб борарлар! Ҳа, Эгамизнинг қабилалари Унга шукур айтмоқ учун чиқиб борарлар! У ерда ҳукм тахтлари ўрнашган, Ҳа, Довуд хонадонининг тахтлари У ерда жойлашган. Аммо Самарияликлар Исони қабул қилмадилар, чунки У Қуддусга кетаётган эди.
Выбор основного перевода