Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Охоз Оссурия шоҳи Тиғлатпиласарга: “Мен сизга қарамман, қулингизман, келинг, менга ҳужум қилаётган Орам ва Исроил шоҳларининг қўлидан мени қутқаринг”, деб элчилар жўнатди. Саҳрода улғайган бир қулонга ўхшайсан, Шаҳватинг қўзиганда, ҳавони искайсан. Сенинг ҳирсингни ким қондира олади?! Ҳеч бир эркак сенга эришиш учун ўзини уринтириши шарт эмас, Жуфтлашиш даврида сени осонликча топиб олишади. Ҳамма фоҳишаларга совғалар берилади. Лекин сен ҳамма ўйнашларингга совғалар бердинг. Ҳар ёқдан келиб, сен билан фоҳишалик қилишлари учун уларни сотиб олдинг. Эфрайим ўз бетоблигини тушунгач, Яҳудо ўз яраларини кўргач, Эфрайим Оссурияга борди, Буюк шоҳни ёрдамга чақирди. Аммо шоҳ уларни даволай олмайди, Яраларига шифо бера олмайди. Эгамиз шундай дейди: “Эфрайим кабутарга ўхшар, Ҳам бефаросат, ҳам овсар. У Мисрдан ёрдам сўрайди, Пир этиб Оссурияга учади.
Выбор основного перевода