Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
ва унга шундай дейишди: — Мана, сиз кексайдингиз, ўғилларингиз эса сизнинг йўлингиздан юришмаяпти. Энди бошқа халқларда бўлганидай, устимиздан ҳукмронлик қиладиган бир шоҳ тайинланг. Исроил халқи: “Ерибом қайтиб келибди” деган хабарни эшитишди–ю, одам юбориб, уни ўзларининг ҳузурига чақиртириб келишди. Исроил халқи Ерибомни бутун Исроилга шоҳ қилди. Довуд хонадонига содиқ бўлган фақат Яҳудо қабиласи қолди, бошқа ҳеч ким бу хонадонга эргашмади. Шаллум деган одам Закариёга қарши фитна уюштирди. Шаллум Ёбош деганнинг ўғли эди. Ҳамманинг олдида Закариёни ўлдириб, ўрнига ўзи шоҳ бўлди. Манахим деган одам Тирзадан Самарияга келиб, Шаллумга суиқасд уюштирди. Манахим Гади деганнинг ўғли эди. Манахим Шаллумни ўлдириб, ўрнига ўзи шоҳ бўлди. Пеках деган лашкарбоши Пакахиёга қарши фитна уюштирди. Пеках Рамалиё деган одамнинг ўғли эди. Пеках ёнига Гиладлик элликта одамни олиб, Самариядаги шоҳ саройининг қалъасида Пакахиёни, Аргоб ва Орейни ўлдирди. Унинг ўрнига Пекахнинг ўзи шоҳ бўлди. Яҳудо шоҳи Йўтом ҳукмронлигининг йигирманчи йилида Хўшея Пекахга фитна уюштириб, уни ўлдирди ва ўрнига ўзи шоҳ бўлди. Хўшея Элох деганнинг ўғли эди. Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шоҳ Довуд билан қатъий аҳд тузиб, Исроил устидан ҳукмронлик қилишни то абад унга ва унинг наслига топширган. Наҳотки буни билмасангиз?! Буғдойни, шаробу зайтун мойини, Унга Мен берганимни у билмайди. Баалга назр қилган кумушу олтинни Унга Мен совға қилганимни англамайди. Шаҳарларингни қутқарадиган шоҳинг қани?! «Бизга шоҳу ҳокимлар бер», деб сўраган бошлиқларинг қани?! Мен жаҳл устида сенга шоҳларни бердим, Ғазабга минганимда уларни олиб ташладим.
Выбор основного перевода