Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Мана, қаранг! Эгамиз олов билан келмоқда, Унинг жанг аравалари қуюндай келмоқда. У аёвсиз қасос олади, Ғазаби олов каби ёнади. Менинг халқим буғдой экди, Аммо тикан ўриб олди, Зўр бериб ишлади, Аммо ҳеч нарсага эришмади. Қаттиқ қаҳрим уларнинг ҳосилини нобуд қилди. Улар ҳосилсиз қолиб, шарманда бўлишди.” Ўзга халқлар унинг кучини кесди, У эса буни англамайди. Сочлари оқариб бўлди, У эса буни пайқамайди. Эй Исроил, ўзингиз учун солиҳлик уруғини экинг, Чексиз севгини ўриб олинг. Ҳайдалмаган ерингизга ишлов беринг, Вақт келди! Мен, Эгангизга интилинг! Шунда Мен олдингизга бораман, Ёмғир ёғдиргандай, сизга нажот бераман. Сен ёвузликни экдинг, Адолатсизликни ўриб олдинг, Ёлғоннинг мевасидан единг. Сен ўз кучингга таянганинг учун, Сон–саноқсиз сипоҳларингга ишонганинг учун, Худбин истакларини қондириш учун уруғ экканлар ўша худбин истаклари туфайли ҳалокатни ўриб оладилар. Руҳни мамнун қилиш учун уруғ экканлар эса Руҳдан абадий ҳаёт ўриб оладилар.
Выбор основного перевода