Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Мана шу фармонлар ва қонун–қоидаларни битта қолдирмай бажаринглар, токи сизларнинг ақл–идрокингизни бошқа халқлар кўрсин. Улар бу қонунлар ҳақида эшитиб: “Ҳа, ҳақиқатан бу буюк халқ доно, ақл–идроклидир”, деб айтсин. Бугун мен сизларга фармонлар ва қонун–қоидалар беряпман. Қайси буюк халқнинг шундай адолатли қонун–қоидалари бор?! Эй халқим! Кўп нарсаларни кўрасиз–у, эътибор бермайсиз, Қулоқларингиз очиғу эшитмайсиз.” Ана, халқим Мени билмагани учун нобуд бўлмоқда. Бу сизнинг айбингиз, эй руҳонийлар! Ахир, сизлар воз кечдинглар Мени билишдан, Энди Мен ҳам воз кечаман сиздан. Менинг руҳонийларим бўлмайсизлар! Сизлар Худойингизнинг қонунларини унутдингизлар, Шунинг учун Мен ҳам фарзандларингизни унутаман. Эгамиз шундай дейди: “Қани бўлинг, бонг уринг! Душман бургутдай хонадонимга ҳужум қилмоқда. Ахир, халқим аҳдимни барбод қилди, Улар қонунимни бузди.
Выбор основного перевода