Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Эй Яҳудо халқи, шаҳарларингиз сони қанча бўлса, худоларингиз ҳам шунчадир. Қуддусдаги кўчалар қанча кўп бўлса, қурбонгоҳларингиз ҳам шунчадир. Сизлар бу қурбонгоҳларни жирканч Баалга қурбонликлар келтириш учун қургандингизлар. Исроил гуркираган, Ҳосилдор ток кабидир. Аммо ҳосили кўпайгани сари, У кўплаб қурбонгоҳлар қурди. Юрти равнақ топгани сари, Бутсимон тошларига зеб берди. Аммо Гиладдаги ёвузлик тўхтамади, Гилгалда буқалар бутларга аталиб Ҳамон қурбонлик қилинмоқда. Шунинг учун Гилад аҳли албатта барҳам топади, Гилгалдаги қурбонгоҳлар бузиб ташланади, Улар шудгор қилинадиган далалардан Улоқтириб ташланган тошлардай бўлиб қолади.”
Выбор основного перевода