Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Азизим Исроил семириб, ўжар бўлди. У семириб, шишиб кетди, охири бўкиб қолди. Ўзини яратган Худодан юз ўгириб, Ўз нажот Қоясини хор қилди. У Эгамизнинг уйига, шоҳ саройига, ҳар бир ҳашаматли иморатга, Қуддусдаги ҳамма уйларга ўт қўйди. Ўша куни ҳар бир одам Яратувчига қарайди, уларнинг кўзлари Исроил халқининг Муқаддас Худосини кўради. Борди–ю, сизлар гапимга қулоқ солмасангизлар, Шаббат кунини муқаддас деб билмай, юк ташиб, дарвозалардан кириб чиқсангизлар, Мен шаҳар дарвозаларини ёндириб юбораман. Олов Қуддус саройларини йўқ қилади, бу оловни ҳеч ким ўчира олмайди.»” Шундай экан, Мен Яҳудо юртига олов ёғдираман, Олов Қуддус қалъаларини куйдириб ташлайди.” Камбағалнинг буғдойидан катта солиқ олиб, бечорани эзасизлар. Шундай экан, йўнилган тошдан қурган уйларингизда яшамайсизлар. Барпо қилган гўзал узумзорларингиз маҳсулидан шароб ичмайсизлар.
Выбор основного перевода