Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Шундан сўнг шоҳ Ерибом маслаҳатчилари билан кенгашиб, икки олтин бузоқ ясади ва халққа деди: — Эй Исроил, Қуддусга бориб юришингизга ҳожат йўқ! Мана, сизларни Мисрдан олиб чиққан худоларингиз! Далаларда, қирларда қилган Жирканч ишларингизни Мен кўрдим, Зино ва шаҳвоний қийқириқларингизни эшитдим. Уятсизларча қилган фоҳишабозлигингизнинг гувоҳи бўлдим. Эй Қуддус, ҳолингга вой! Қачонгача булғаниб юрасан?!” Бутни Исроиллик ҳунарманд ясаган–ку, Бут Худо эмас! Самария шаҳрининг бузоғи парчаланиб ташланади. Самария аҳли Байт–Обундаги Олтин бузоғидан хавотир олади, Унинг учун улар аза тутишади. Бутидан хурсанд бўлган руҳонийлар ҳам Бут сургун бўлганидан йиғлашади. Бутнинг ўзи Оссурияга олиб кетилади, Буюк шоҳга тақдим қилинади. Эфрайим шарманда бўлади, Умидини бутга боғлагани учун Исроил уятга қолади. Ҳозир ҳам халқим гуноҳ устига гуноҳ қилишар. Ўзларига бутлар ясашар, Кумушдан маҳорат билан санамлар ишлашар, Буларнинг барчаси бор–йўғи ҳунарманднинг иши–ку! Менинг халқимга шундай деб айтишяпти: «Бутларга қурбонликлар келтиринглар! Олтин бузоқларни ўпинглар!»
Выбор основного перевода