Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Худо инсон эмаски, У ёлғон гапирса, У одам эмаски, фикрини ўзгартирса. У доим ваъдаси устидан чиқар! Ўз айтганларин албатта бажарар! Ёндириладиган нарсалардан ҳеч бирини ўзингизга олманглар. Шунда Эгамиз ғазабидан тушади, сизларга меҳр–шафқат кўрсатади, раҳм қилади, ота–боболарингизга қасам ичиб ваъда берганидай сизларни кўпайтиради. — Исроилнинг улуғвор Худоси ёлғон сўзламас, фикрини ҳам ўзгартирмас. У инсон эмаски, фикрини ўзгартирса. Хитоб қилинг, ҳайқиринг шодликдан, эй Қуддус аҳли, Буюкдир орангиздаги Исроил халқининг Муқаддас Худоси. Эгамиз шундай айтмоқда: “Қўрқма, эй Исроил халқи, Ёқуб насли! Сен кичкина бир чувалчангдайсан. Аммо Ўзим сенга ёрдам бераман. Мен, Исроил халқининг Муқаддас Худоси, Сенинг қутқарувчингман. Сен уларни совуриб ташлайсан, Уларни шамол учириб кетади. Бўрон уларни тўзғитади, Сен эса Мен — Эганг туфайли севинч топасан, Исроил халқининг Муқаддас Худоси ила мақтанасан. Эгамиз шундай демоқда: “Сизларнинг фикрингиз Меники эмас, Менинг йўлларим сизларники эмас. Осмон ердан қанчалик баланд бўлса, Менинг йўлларим ҳам, ўйларим ҳам, Сизларнинг йўлларингиздан, ўйларингиздан Шунчалик баланддир. Балки, улар Мен айтган гапларга қулоқ солиб, ёвуз йўлларидан қайтишар. Шунда Мен ҳам шахтимдан қайтаман. Қилган қабиҳликлари туфайли бошларига келтирмоқчи бўлаётган фалокатни келтирмайман. Эгамиз шундай демоқда: “Мен сен билан бирга бўламан, Ўзим сени қутқараман. Сени халқлар орасига тарқатган эдим, Энди ўша халқларнинг ҳаммасини қириб ташлайман. Сени эса қириб юбормайман, Аммо жазосиз ҳам қолдирмайман, Адолат ила жазоингни бераман.” Зеро, Раббий бизни абадий ташлаб қўймайди! Сарвари Олам шундай дейди: — Эй Ёқуб ўғлонлари, Мен Эгангизман. Мен ҳеч қачон ўзгармайман! Шунинг учунгина сизлар йўқ бўлиб кетмадингизлар. Ота–боболарингиз қонун–қоидаларимдан юз ўгирдилар. Сизлар ҳам улар сингари қонунларимга риоя қилмадингизлар. Энди тавба қилинглар. Ҳа, Менинг олдимга қайтиб келинглар. Шунда Мен ҳам олдингизга қайтиб бораман. Аммо сизлар: “Нега тавба қилишимиз керак?” деб сўрайсизлар. Исо Қуддусга кирай деганда, шаҳарни кўриб, йиғлаб юборди:
Выбор основного перевода