Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Ўша куни катта карнай чалинади. Оссурия юртида йўқолганлар, Миср юртига қувилганлар келиб, Қуддусдаги муқаддас тоғда Эгамизга сажда қилади. Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Исроил халқидан ҳазар қилиб, зулм ўтказган биронта қўшни халқ бундан буён Исроил халқи учун тикан ва янтоқдай бўлмайди. Исроил халқи Эгаси Раббий Мен эканлигимни билиб олади. Мен тарқатиб юборган халқим Исроилни узоқ юртлардан Ўзим йиғиб оламан. Улар орқали барча халқларга муқаддаслигимни аён қиламан. Мен қулим Ёқубга мулк қилиб берган ерда уларни ўрнаштираман. Улар осойишта ҳаёт кечирадилар. Уйлар қуриб, узумзорлар барпо қиладилар. Улардан ҳазар қилган қўшни халқларни жазолаганим учун халқим бехатар, тинч яшайди. Ўшанда Эгаси Худо Мен эканлигимни билиб олади.” Мен Яҳудо халқини кучга тўлдираман, Юсуфнинг авлодини қутқараман. Уларга раҳм–шафқат кўрсатаман, Ахир, Мен уларнинг Эгаси Худоман. Уларнинг илтижоларига жавоб бериб, Ўз юртига қайтариб олиб келаман. Ўшанда улар ҳеч қачон рад қилинмагандай бўлади. Мен халқимни Миср юртидан қайтараман, Оссурия еридан йиғиб келаман. Мен уларни Гилад ўлкаси ва Лубнон юртигача бўлган ерларга жойлаштираман. Ҳатто мана шу жойлар ҳам уларга торлик қилади.
Выбор основного перевода