Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
— Эгамиз шундай амр берган: “Бир омир маннани келгуси авлодлар учун сақлаб қўйинглар, токи Мен сизларни Мисрдан олиб чиққанимдан кейин саҳрода ўзларингизга едирган нонни улар кўрсинлар.” Шундан кейин Мусо Ҳорунга айтди: Мен Эгангиз Худоман. Сизлар бундан буён қул бўлмаслигингиз учун Мен сизларни Мисрдан олиб чиққанман. Қаддингизни ростлаб юришингиз учун бўйинтуруғингизни синдирганман. Улар есин деб, манна ёғдирди, Осмоннинг донини уларга берди. Одамзод фаришталар нонидан еди, Худо уларга мўл–кўл таом юборди. У самолардан шарқ шамолини эстирди, Қудрати билан жануб шамолига йўл кўрсатди. У чангдай мўл қилиб, халқига гўшт ёғдирди, Ҳа, денгиздаги қумдай мўл қилиб қушлар ёғдирди. Буларни уларнинг қароргоҳига ёғдирди, Уларнинг чодирлари атрофига туширди. Улар тўйгунларича едилар, Худо уларга кўнгиллари тусаганини берди. Эгамиз шундай демоқда: “Қирғиндан омон қолган Исроил халқи Тинчлик излаб сафарга чиққанда, Саҳрода иноят топди.” Эгамиз қадимда Исроилга зоҳир бўлиб, Шундай деган эди: “Сени мангу севги билан севдим, Сенга содиқ бўлиб келдим. — Агар Мени юборган Ота бировни жалб қилмаса, у Менга келолмайди. Олдимга келган одамни эса Мен охиратда тирилтираман. Мен ердан юқорига кўтарилганимда, ҳаммани Ўзимга жалб қиламан.
Выбор основного перевода