Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Кейин сен фиръавнга Менинг шу гапимни етказ: “Эгамиз шундай айтмоқда: Исроил Менинг тўнғич ўғлимдир. Эгамиз сизларни севгани учун ва ота–боболарингизга берган ваъдасини адо этиш учун сизларни танлади. Шу боис У сизларни Миср фиръавни ҳукмронлигидан, Мисрдаги қулликдан Ўз қудрати билан олиб чиқиб, озод қилди. Ўша ерда узумзорларини қайтариб бераман, Охор сойлигини умид эшиги қиламан. Ўша ерда у Менга эргашади, Ёшлигида, Мисрдан чиққан чоғида эргашгандай ортимдан юради.” Аммо Эгангиз Худо — Менман, Сени Мисрдан олиб чиққанман. Мен сенга саҳрода зоҳир бўлар эдим, Ўша даврдагидай сени яна чодирларда яшаттираман. Эгамиз вақти келиб пайғамбар юборди, Ёқуб наслини Мисрдаги қулликдан олиб чиқди, Ўша пайғамбари орқали уларни боқди. Аммо Эгангиз Худо — Менман. Эй Исроил, сени Мисрдан олиб чиққанман. Мендан бошқа Худони сен билмайсан, Мендан бошқа йўқдир нажоткоринг. Оссурия бизга нажот бермайди, Биз жанговар отларга минмаймиз. Қўл билан ясалган бутларни Энди биз «худоларимиз» деб атамаймиз. Эй Эгамиз, биз — етимларга Фақат Сен раҳм–шафқат қиласан.” Ҳироднинг ажали етгунча, у ерда қолди. Эгамизнинг пайғамбар орқали: “Мен Ўғлимни Мисрдан чақириб олдим”, деб айтган башорати бажо бўлиши учун бу воқеа юз берганди. Эгамиз Исроил ва Яҳудо халқини ҳамма пайғамбарлар, валийлар орқали огоҳлантириб, уларга шундай амр берган эди: “Қабиҳ йўлларингиздан қайтинглар. Менинг амрларимга, фармонларимга итоат этинглар! Мен ҳамма қонунларимни ота–боболарингизга берганман, пайғамбар бўлган қулларим орқали сизларга юборганман.” Аммо Исроил халқи қулоқ солмасди. Улар оталари каби ўжарлик қилавердилар, ўзларининг Эгаси Худога ишонмас эдилар. Эгамизнинг фармонларидан, огоҳлантиришларидан ва оталари билан қилган аҳдидан юз ўгириб, бетайин худоларга сажда қилгани учун ўзлари ҳам бетайин бўлиб қолгандилар. Эгамиз: “Атрофингиздаги халқларга ўхшаб яшаманглар”, деб уларга амр берса ҳам, ўша халқларнинг одатларига кўра, яшайверардилар. Уларни ўзларининг гуноҳлари учун Ҳамда оталарининг гуноҳлари учун жазолайман, — демоқда Эгамиз. — Ахир, улар тоғларда тутатқилар тутатдилар, Тепаликларда Мени ҳақорат қилдилар. Шу боис қилмишларига яраша Уларга жазосини бераман.” Менинг халқим эса Мени тарк этди, Улар беҳуда бутларга тутатқи тутатдилар. Бутлари туфайли халқим қоқилди, Азалий йўлидан адашди. Тўғри йўлни тарк этиб, сўқмоқлардан юриб кетди. У байрамларда Баалга атаб тутатқилар тутатгани учун, Узугу тақинчоқлар билан безаниб, Ўйнашларининг кетидан юргани учун, Мени эса тамом эсидан чиқариб юборгани учун, Мен уни жазолайман!” Эгамизнинг каломи шудир. Эгамиз шундай дейди: “Илгари Эфрайим гапирганда ҳаммани титроқ босарди, Исроилда унинг мартабаси улуғ эди. Аммо Эфрайим Баалга сажда қилиб, гуноҳ орттирди, Шундай қилиб, ўзини ўлимга маҳкум этди. Ҳозир ҳам халқим гуноҳ устига гуноҳ қилишар. Ўзларига бутлар ясашар, Кумушдан маҳорат билан санамлар ишлашар, Буларнинг барчаси бор–йўғи ҳунарманднинг иши–ку! Менинг халқимга шундай деб айтишяпти: «Бутларга қурбонликлар келтиринглар! Олтин бузоқларни ўпинглар!»
Выбор основного перевода