Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Эгамиз Исроил ва Яҳудо халқини ҳамма пайғамбарлар, валийлар орқали огоҳлантириб, уларга шундай амр берган эди: “Қабиҳ йўлларингиздан қайтинглар. Менинг амрларимга, фармонларимга итоат этинглар! Мен ҳамма қонунларимни ота–боболарингизга берганман, пайғамбар бўлган қулларим орқали сизларга юборганман.” Аммо Исроил халқи қулоқ солмасди. Улар оталари каби ўжарлик қилавердилар, ўзларининг Эгаси Худога ишонмас эдилар. Ҳамма ёқдан мадад излайди, Мен, Худойи Таолога эса юз бурмайди. Улар яроқсиз бир камонга ўхшайди, Уларга асло ишониб бўлмайди. Беклари ҳақоратли сўзлар айтганлари учун Қиличдан ҳалок бўлади. Бу қилмишлари учун Мисрда кулги бўлишади.” Бутнинг ўзи Оссурияга олиб кетилади, Буюк шоҳга тақдим қилинади. Эфрайим шарманда бўлади, Умидини бутга боғлагани учун Исроил уятга қолади. Мен ҳамма шаҳарларингизда сизларга Тишингизнинг кирини сўрдирдим, Қишлоқларингизни нонга зор қилдим, Шунда ҳам сизлар Менга қайтмадингизлар, — деб айтмоқда Эгамиз. — Экинзорларингизга сув керак бўлганда, Мен ёмғир ёғдирмадим. Бир шаҳарга ёмғир ёғдириб, Бошқасига ёғдирмас эдим. Бир далани ёмғир сувига тўйдирардим, Бошқасига ёмғир ёғдирмай, қуритар эдим. Шунда икки–уч шаҳар аҳолиси сув ичгани Бошқа шаҳарга оёғини судраб борарди. Лекин сизлар сувга тўймадингизлар. Шунда ҳам Менга қайтмадингизлар, — деб айтмоқда Эгамиз. — Мен ҳосилингизга шира ва оққиров касалини юбордим. Чигирткалар қайта–қайта боғу узумзорларингизни, Анжир ва зайтун дарахтларингизни нобуд қилди, Шунда ҳам сизлар Менга қайтмадингизлар, — деб айтмоқда Эгамиз. — Мисрда бўлгани каби орангизга фалокат юбордим. Йигитларингизни қиличдан ўтказдим, Отларингизни душманларингизга бердим. Қароргоҳингиздаги жасадларнинг қўланса ҳиди билан Димоғингизни тўлдирдим. Шунда ҳам сизлар Менга қайтмадингизлар, — деб айтмоқда Эгамиз. — Садўм ва Ғамўрани йўқ қилганим каби, Мен кўпларингизни йўқ қилдим. Баъзиларингизни эса олов ичидан қутқаргандай қутқаргандим. Шунда ҳам Менга қайтмадингизлар, — деб айтмоқда Эгамиз. — Шундай экан, эй Исроил, Мен сени жазолайман. Худонинг олдида ҳисоб беришга тайёрлангин!”
Выбор основного перевода