Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Қачон қараманг лаънат айтишади, Алдашади, одам ўлдиришади, Ўғирлик қилиб, фаҳш ишларга берилишади. Ҳамма ёқда зўравонлик, қотилликлар қилишади. Тандирдай қизишган бу ҳамма одамлар, Ҳукмдорларини ямламай ютяптилар. Натижада шоҳлари бирин–кетин нобуд бўляпти, Аммо биронтаси ҳам Менга илтижо қилмаяпти.” Халқимнинг ҳолига вой! Ахир, улар Мендан узоқлашди! Энди нобуд бўлишади! Ахир, Менга қарши бош кўтаришди! Уларни халос қилардим–у, Аммо Менга ёлғон гапиришди. Эфрайим гуноҳларини ювмоқчи бўлди, Қурбонгоҳлар қуриб ташлади. Қурбонгоҳлар эса гуноҳ макони бўлиб қолди.
Выбор основного перевода