Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Ўша куни Раббий қўлини иккинчи марта узатади. У Ўз халқидан қолганларини қутқаради. Уларни Оссуриядан, Мисрнинг шимолий ва жанубий ҳудудларидан, Ҳабашистондан йиғиб келади. Эламдан, Бобилдан, Хоматдан ва денгиз соҳилларидан олиб келади. Булутлар каби, учаётган нима у? Инларига учаётган каптарларга ўхшаш нима у? Шубҳасиз, денгиз ортидаги юртлар Эгамизга мунтазир бўлади. Исроил халқининг Муқаддас Худоси — Эгангиз Худонинг шарафига Таршиш кемалари бошчилигида Болаларингизни узоқдан олиб келишади, Олтину кумушлари билан бирга олиб келишади. Зотан, Эгамиз сени улуғворлик билан қоплаган. Ахир, ҳаммасини Ўз қўлларим билан яратганман, Ҳа, бутун борлиқ Мен туфайли мавжуддир, — демоқда Эгамиз. — Камтар, мўмин бўлган одамга, Каломим олдида титрайдиганга Мен эътибор билан қарайман. Эй Эгамизнинг каломини эшитиб, титрайдиганлар, Унинг сўзларига қулоқ тутинглар: “Қардошларингиз сиздан нафратланади, Менинг номимни деб улар сизни ҳайдаган. Сизларни мазах қилиб, шундай деган эди: «Қани, Эгангиз улуғворлигини кўрсатиб, Сизларни қутқарсин. Хурсанд бўлганингизни кўрайлик–чи!» Энди ўшалар шарманда бўлади.” Шунинг учун, эй Еремиё, сен бу сўзларнинг ҳаммасини уларга айт: «Эгамиз юксакдан шердай ўкиради, Муқаддас маконидан садо беради. Юртига шиддат билан ўкиради. Узум эзувчилар каби бақиради, Ер юзидаги ҳамма инсонларга ҳайқиради. Бу халқ шундай дейди: “Келинглар, Эгамизга қайтайлик! У бизни тилка–пора қилди, Шифони ҳам Ўзи беради. Бизни ярадор қилди, Яраларимизни Ўзи боғлайди. Унинг ҳузурида яшай олишимиз учун, Икки кунда бизни ҳаётга қайтаради, Учинчи куни оёғимизга турғизади. Келинглар, Эгамизни билишга интилайлик. Тонг отиши муқаррар бўлгандай, У албатта бизга зоҳир бўлади, Куз ва баҳорда ёмғир ёғиши табиий бўлгандай, У албатта олдимизга келади.” Эгам Қуддусдан туриб ҳайқирар, Сиондан гулдурос овози янграр, Еру осмон ларзага келар. Аммо Эгам Ўз халқини паноҳига олар, У Исроил халқининг қўрғони бўлар.
Выбор основного перевода