Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Кейин Эгамиз Синай тоғига — тоғ чўққисига тушди. Эгамиз Синай тоғига аланга ичида тушиб келгани учун бутун тоғ тутаётган эди. Тоғ қаттиқ силкинганда, тандирдан тутун чиққани сингари, тоғдан ҳам тутун чиқаётган эди. Бурғу овози қаттиқроқ чиққани сари, Мусо ҳам гапирарди. Худо унга момақалдироқ орасидан туриб жавоб берарди. Эгамиз Мусони тоғ чўққисига чақирди. Мусо у ерга чиқди. Менинг ғазабимдан олов чиқади, Ўликлар диёрининг энг чуқур жойигача ёндиради, Ерни, ҳосилини куйдиради, Тоғ пойдеворини кул қилади. Бутун оламнинг Раббийси олдида, Эгамиз олдида тоғлар мумдай эрийди. Эгамиз олдида дарёлар қарсак чалсин, Қирлар бирга шодланиб қўшиқ айтсин. Ана, Эгамиз хароб этади ер юзини, Вайронага айлантиради уни, Остин–устин қилади ер юзини, Тарқатиб юборади замин аҳлини. Замин маст одамдай гандираклайди, Даладаги чайладай тебранади. Гуноҳларнинг оғирлигидан букчайиб қолади, Йиқилади–ю, қайтиб тура олмайди. Тоғларга қарадим, тоғлар силкинаётган эди, Ҳамма қирлар ларзага келган эди. Унинг оёғи остида эрийди тоғлар, Ёрилиб кетади даралар. Тоғлар оловда эриган мум каби бўлади, Тепаликдан оқиб тушган сувдай тўкилади. Тўхтаганда ер силкинади, Назар солганда халқларни титроқ босади. У юрган кўҳна йўллар бўйидаги Мангу тоғлар ўпирилиб тушади, Абадий қирлар чўкиб паст бўлади.
Выбор основного перевода