Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Исроил халқига қуйидаги қоидаларни берди: Эгамиз белгилаган байрамларни нишонланглар, ўша кунлари муқаддас йиғин эълон қилинглар. Эгамизнинг белгилаган байрамлари қуйидагилардир. Эгамиз Шаббат кунидан ташқари бошқа байрамларни ҳам белгилаб берди. Бу байрамларда муқаддас йиғинларни ўз вақтида ўтказинглар. Эй Қуддус, сизга қарши чиққан халқлар йўқ бўлиб кетади. Сизнинг қалъангизга ҳужум қилган ваҳший элатлар Тундаги туш каби ўтиб кетади. Ҳа, оч одам тушида овқат еса ҳам, Уйғонганда, очлигича қолаверади. Чанқаган одам тушида сув ичади–ю, Чанқоғи қонмасдан уйғонади. Эй Сион тоғи, сизга қарши чиққан Жамики элатлар ҳам шу аҳволга тушади.” Эй хушхабар келтирган Қуддус, Баланд тоққа чиқ! Эй хушхабар келтирган Сион, Баланд овозда эълон қил! Қўрқмагин, жар солгин! Яҳудо шаҳарларига: “Мана сизнинг Худойингиз”, деб айтгин. Уйғон, уйғон, эй Қуддус, Куч–қудратга тўлгин. Ажойиб кийимларингни кийгин, Эй Сион, муқаддас шаҳар! Мана энди суннатсизлар, нопоклар Дарвозаларингдан ичкари кирмайди! Тоғлар оша тинчликни эълон қилган Хабарчининг қадамлари нақадар гўзал! У хушхабар олиб келмоқда, У нажотни эълон қилмоқда, У Қуддусга: “Худойинг ҳукмрондир”, демоқда. Эгамиз шундай дейди: “Эй халқим, шунда сизлар Эгангиз Худо Мен эканлигимни биласизлар. Мен муқаддас тоғим Сионда қурганман маскан. Табаррук бир шаҳар бўлади Қуддус, Босқинчилар энди асло унга қилмас тажовуз. Уларни ҳеч ким юбормаса, қандай қилиб Хушхабарни эълон қиладилар?! Муқаддас битикларда қуйидагича ёзилган–ку: “Хушхабарни эълон қилган хабарчининг қадамлари нақадар гўзал!” Лекин ҳеч қандай ҳаром нарса, жирканч ишлар қиладиган ёки ёлғон гапирадиган биронта киши унга кирмайди. Фақат Қўзининг ҳаёт китобида ёзилганлар кирадилар.
Выбор основного перевода