Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Кимни ҳақорат қилдинг ўзи? Кимни таҳқирладинг? Кимга қўрс гапирдинг? Киборларча боқдинг, ҳей? Исроил халқининг Муқаддас Худосига! Хабарчиларинг орқали Мен, Раббийни ҳақорат қилдинг. Ўзинг ҳақингда айтдингки: ‘Кўплаб жанг араваларим билан Тоғ чўққиларини забт этдим. Лубнондаги инсон қадами етмаган жойларга етиб бордим. Энг баланд садр дарахтларини, Энг аъло сарв дарахтларини қўпордим. Лубноннинг энг кимсасиз масканларига, Ҳатто энг қалин ўрмонларига етиб бордим. Эгамиз менга шундай деди: “Эй инсон, мана бу одамларнинг нияти ёмон. Улар шаҳардагиларга бўлмағур маслаҳатлар бериб юришибди. Эй Найнаво, нечун Эгамизга қарши фитна уюштирасан?! Ахир, У бир уриб сени қириб ташлайди, Иккинчи уришига ҳожат бўлмайди.
Выбор основного перевода