Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Шаккоклар улоқтирилажак тикан кабидир, Чунки уларни қўл билан ушлаб бўлмас. Фосиқлик оловга ўхшаб ёнар, Еб битирар бутазору тиканзорларни. Ўрмондаги чангалзорларни ёндириб, Баландларга тутунини ўрлатади. Тоғ чўққиларига сакраб чиқишар, Жанг аравасидай гумбурлаб чопар, Ёнаётган хас–чўп каби чирсиллар, Жангга тайёр бўлиб саф тортган Кучли лашкарга ўхшар улар. Уларнинг ҳимматлиси янтоққа ўхшайди, Виждонлиси бир уюм тикандан қолишмайди. Эй халқим, Соқчилар сизларга эълон қилган кун яқинлашди, Ҳа, жазо оладиган кунингиз етиб келди. Ҳаммангиз саросимага тушадиган вақт бўлди. Сарвари Олам шундай дейди: “Ана, Эгангизнинг куни яқинлашиб қолди. Ўша кун ловуллаган тандирдай бўлади. Такаббурлар билан ёвузларнинг ҳаммаси гўё хас–чўпдир. Келаётган ўша куни ҳаммаси ёндириб ташланади. Улардан на шохлар, на илдизлар қолади.
Выбор основного перевода