Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Эй Оссурия, Шу боис Сарвари Олам — Раббий Оғир хасталикни юборар паҳлавонларингиз орасига. Касалликларининг қизғин палласида Уларнинг баданларидан ўт чиқади, Улар гўё лов–лов этиб ёнади. Исроилнинг Нури ёлқин бўлади, Исроил халқининг Муқаддас Худоси олов бўлади. Олов ёндириб, тиканзору чангалзорларини Бир кунда ямлаб ютади. Оссуриянинг муҳташам ўрмонлари Ва унумдор далалари Оғир хасталикка йўлиққан инсондай, Тамомила хароб бўлади. Ўрмондаги дарахтлар шунчалик оз қоларки, Ҳаттоки ёш бола ҳам уларни санай олади. Қара, Сарвари Олам — Раббий Қудратли кучи ила шохларни кесиб ташлайди, Баланд дарахтларни қирқиб ташлайди, Юксалганларини ерга уради. У болта билан кесиб ташлайди ўрмондаги чангалзорни, Қудратли Худо қулатиб юборади Лубнон дарахтларини. Эгамизнинг фариштаси Оссурияликларнинг қароргоҳига бориб, 185.000 кишини ўлдирди. Эртасига уйғониб қарасалар, қароргоҳ жасадга тўлиб кетибди! Қисқа вақтга Мен сени тарк этгандим, Буюк шафқат ила сени қайтариб оламан. Қаттиқ ғазабда сендан бир лаҳзага юз ўгиргандим, Энди туганмас меҳр билан сенга раҳм қиламан, — демоқда қутқарувчинг — Эгамиз. —
Выбор основного перевода