Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Омиз ўғли Ишаёга ваҳийда Бобил тўғрисида аён бўлган башорат. “Қани, бўл, қудратли Найнаво шаҳрига бор. Жар солиб, у ердагиларни огоҳлантир, чунки шаҳар аҳли қилган қабиҳликлар Менга етиб келди.” Хабаққуқ пайғамбарга ваҳий орқали аён бўлган башорат. Найнаво дарз кетган ҳовузга ўхшайди, Ёриқларидан сув оқиб кетгандай, Унинг аҳолиси қочиб кетяпти, Ортидан “Тўхтанглар! Тўхтанглар!” Деган қичқириқлар эшитилар, Лекин ҳеч ким ортига қайтмас. Сени кўрганлар орқага чекиниб, шундай дейишар: «Найнаво вайрон бўлди! Ким унга ачинар экан?!» Сени юпатадиган ҳеч ким йўқ!” Эгамиз шимолга қарши қўл кўтаради, У Оссурияни йўқ қилади. Найнаво шаҳрини вайрон қилади, Уни сувсиз саҳрога айлантиради.
Выбор основного перевода