Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Мусонинг олдидан ўтиб, баланд овоз билан гапирди: — Мен Эгангман! Мен Эгангман! Раҳмдил ва иноятли, жаҳли тез чиқмайдиган Худоман, севгим ва садоқатим мўлдир. Минг–минг авлодларга содиқ севгимни кўрсатавераман. Фосиқликни, исённи ва гуноҳларни кечираман. Лекин айбдорларни асло жазосиз қолдирмайман. Мен уларни жазолайман, уларнинг гуноҳлари оқибатидан фарзандлари, набиралари ва чеваралари ҳам қочиб қутулмайди. Худо яралайди, аммо Ўзи боғлаб қўяди. Худо уради, лекин яна Ўзи шифо беради. У сени олти ғам–ташвишдан қутқаради, Ҳа, етти қайғу–алам сенга яқинлашмайди. Сен, эй Раббий, яхшисан, кечиримлисан, Сенга илтижо қилганларга Содиқ севгингни кўрсатасан. Булутлар, зимзиё зулмат Унинг атрофини ўраган, Адолату ҳақиқат Унинг тахтига пойдевор бўлган. Эгамиз раҳмдил, иноятлидир, Жаҳли тез чиқмайди, содиқ севгиси мўлдир. Осмондаги сувлар узра даргоҳингни қургансан, Булутларни жанг араваси қиласан, Шамол қанотларини миниб кетасан. Раббимиз буюкдир, қудрати азимдир, Унинг донолиги чексиздир. Келаман Мен, Сарвари Олам, гумбур–гумбур, Зилзила, шовқин–сурон, довул, Бўрону ютиб юборувчи аланга билан.
Выбор основного перевода