Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7
Параллельные места
Яҳудо халқи уларга қариндош бўлишига қарамай, Исроил лашкари улардан 200.000 нафар аёл ва ўғил–қизларини асир қилиб, катта ўлжа билан бирга, Самарияга олиб кетишди. Тинчликдан нафрат этувчи халқ орасида Яшашдан чарчадим. Мен тинчлик тарафдориман, Аммо гапирай деб, оғиз очсам, Улар урушни истайдилар. Ўз халқим Менга Ўрмондаги шердай бўлиб қолди. У Менга қараб бўкирди, Шунинг учун ундан нафратландим. Сизлар эса яхшиликдан нафратланасиз, Қабиҳликка меҳр қўясиз, Сиз халқимнинг терисини шилиб, Этини суягидан ажратиб оласиз. Сиз халқимнинг этини ейсиз, Терисини шилиб, суякларини майдалайсиз, Қозонга солинадиган гўштдай уларни нимталайсиз. Художўй йўқ бўлди бу юртда, Тўғри одам қолмади инсонлар орасида. Қон тўкаман деб, одамлар бир–бирини пойлайди, Ҳаттоки қариндош қариндошига тузоқ қўяди. Ёмонлик қилишга устадир улар. Амалдору қозилари пора олишади, Бойлари хоҳлаганини қилдиришади, Биргаликда улар ҳақиқатни бузиб кўрсатишади.
Выбор основного перевода