Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7
Параллельные места
Улар валийларга айтар: “Энди ваҳий кўрманглар.” Улар пайғамбарларга айтар: “Бизларга ҳақиқий башоратларни айтманглар. Бизга ширин сўзлару сохта ваҳийлар айтинг. Сизлар эса Менга бағишланганларга шароб ичирдингиз, Пайғамбарларимга: «Башорат қилманглар!» деб буюрдингиз. Эй Эмозиё, энди Эгамизнинг сўзларини эшит! Сен менга: “Исроил ҳақида башорат қилма, Исҳоқ хонадонига қарши гап гапирма”, деб айтяпсан. Энди устингизга тун бостириб келади, Сизлар ваҳийларни кўрмайсиз. Қаро зулмат сизни ўраб олади, Башорат қилишингизга имкон бўлмайди. Сизлар учун қуёш ботади, Кундуз ҳам зулмат бўлади. Ахир, сизлар шоҳ Омрининг одатларини ташламаяпсиз. Ахаб хонадонининг барча қилмишларига тақлид қиляпсиз, Уларнинг йўлини тутяпсиз. Шунинг учун Мен сизларни хароб қиламан. Сизни кўрганлар сизлардан ҳазар қилади, Барча халқлар сизларни ҳақорат этади.”
Выбор основного перевода