Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7
Параллельные места
Тўғри юриб, тўғри иш қилганлар яшайди, Юракдан ҳақ гапни айтганлар яшайди. Эй Парвардигор Эгам, қуёш ва қалқонсан, Сен бизга меҳрибонлик кўрсатиб, шон–шуҳрат ато этасан. Эй Эгам, тўғри юрганлардан Неъматингни дариғ тутмайсан. Минглаб олтину кумушдан кўра, Яхшидир мен учун оғзингдан чиққан қонун. Келганимда нега бирон кимса йўқ эди? Чақирганимда нега ҳеч ким жавоб бермади? Сизни қутқаришга Менинг қўлим қисқами? Ёки сизни озод қилишга кучим етмасми? Бир таҳдид қилсам денгиз қурийди, Дарёларни чўлга айлантираман. Сувлар қуриб, балиқлари сасийди, Сув йўқлигидан балиқлар ўлиб кетади. Нима, Эгамизнинг қўли қисқами? Қутқаролмаса! Қулоғи оғирми? Эшитмай қолса! Кулфат куни келишига сизлар ишонмаяпсизлар, Зўравонлик ҳукмрон бўлишига сабабчи бўляпсизлар!
Выбор основного перевода