Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7
Параллельные места
Бундай ишлар қилиб ўзингизни булғаманг. Мен олдингиздан ҳайдаётган халқлар мана шундай ишлари туфайли булғанган эдилар. Натижада бутун юрт ҳаром бўлиб кетди. Мен юртни жазоладим, юрт эса у ернинг халқларини қусиб юборди. Агар сизлар ҳам юртни булғасангиз, бу юрт олдинги халқларни қусиб юборгандай сизларни ҳам қусиб юборади. Бундай жирканч ишни қилган ҳар қандай одам халқ орасидан йўқ қилинсин. Чунки Эгангиз Худо сизга мулк қилиб берадиган ерга ҳали кирмадингиз, осойишта ҳаётга эришмадингиз. Ҳа, ўзларининг ўғил–қизларини Канъон бутларига қурбон қилиб, Бегуноҳ қон тўкдилар. Уларнинг қони юртни ҳаром қилди. Шунинг учун Мен, Эгангиз Раббий, айтаманки, бу шаҳар ҳақиқатан ҳам қозон кабидир. Аммо гўшт сизлар эмас, балки сиз ўлдирган одамларнинг жасадларидир. Мен сизларни шаҳардан чиқариб юбораман. Зеро, бизнинг бу дунёда доимий масканимиз йўқ, биз бўлғуси шаҳарга кўз тикканмиз.
Выбор основного перевода