Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7
Параллельные места
Руҳоний, пайғамбарлар шароб туфайли, Ўткир ичимликлардан гандираклаб юради. Ҳа, шароб, бўзалардан уларнинг боши айланади, Май дастидан улар йўлларидан адашади, Ўткир ичимликдан гандираклаб юради. Улар ваҳий кўрганларида хато қилади, Қиладиган ҳукмларида адашади. Улар валийларга айтар: “Энди ваҳий кўрманглар.” Улар пайғамбарларга айтар: “Бизларга ҳақиқий башоратларни айтманглар. Бизга ширин сўзлару сохта ваҳийлар айтинг. Бу йўлдан юрманг энди! Қайтинг бу йўлдан. Исроил халқининг Муқаддас Худоси ҳақида энди Эшитмайлик ҳеч бир нарса!” Пайғамбарларининг бемаъни сўзлари шамолга ўхшайди, Худонинг сўзи уларга аён бўлмаган. Бу кулфатлар ўзларининг бошига тушсин!” Пайғамбарлар ёлғондан башорат қилмоқда, Руҳонийлар ўзларича халқимни бошқармоқда, Халқимга буларнинг ҳаммаси хуш келмоқда. Аммо охирида улар нима қилар экан–а?” Эгамиз Раббий шундай демоқда: эй аҳмоқ пайғамбарлар, ҳолингизга вой! Сизлар ҳеч қандай ваҳий кўрмагансиз, башоратларингизни ўзингиз ўйлаб тўқигансиз.» Сизлар эса Менга бағишланганларга шароб ичирдингиз, Пайғамбарларимга: «Башорат қилманглар!» деб буюрдингиз.
Выбор основного перевода