Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7
Параллельные места
Исроил халқини Ўзим берган юртдан улоқтириб ташлайман. Мен муқаддас қилган, Ўзим улуғланадиган уйни тарк этаман. Ана ўшанда Исроил халқи ҳамманинг оғзида дув–дув гап бўлади, ҳамма халқлар уларни масхара қилади. Дунё тамом вайрон бўлади, Ер юзи ўлжага айланади. Ҳа, Эгамизнинг каломи шудир. Қаранг! Душман булутдай кўтарилмоқда. Уларнинг жанг аравалари қуюн кабидир, Отлари бургутдан ҳам чаққондир. Эвоҳ, шўримиз қурсин! Хонавайрон бўлдик! Уйлари, далалари ва хотинлари Бошқа бировларга берилади. Мен бу юрт аҳолисига қарши қўл кўтараман, — деб айтмоқда Эгамиз. — Шунинг учун уларнинг хотинларини бошқаларга бераман, Далаларини босқинчиларга топшираман. Зотан, уларнинг кичигидан тортиб, каттасигача Нафсини тиёлмай ҳаром йўл билан пул топишади. Пайғамбаридан тортиб, руҳонийсигача — Ҳаммаси товламачилик қилишади. Бундай мусибат дастидан йиғлаб, фарёд қиламан, Яланғоч, оёқ яланг юраман, Чиябўридай увиллаб, фиғон чекаман, Бўта каби бўзлаб йиғлайман. Асирликка тушганлар уларни нафратомуз мазах этадилар, масхара қилиб, шундай айтадилар: “Эй бировнинг бойлигини талаб, уюм қилганлар, сизнинг ҳолингизга вой! Сизлар бировнинг нарсасини қайтармай, қарзларингизни орттириб юрибсизлар. Бундай ҳол узоққа чўзилармиди?!
Выбор основного перевода