Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7
Параллельные места
Ҳизқиё ҳукмронлигининг ўн тўртинчи йилида Оссурия шоҳи Санхарив Яҳудо юртига ҳужум қилди. Унинг ҳамма мустаҳкам шаҳарларини босиб олди. Мана, Эгамиз Ўз халқига шундай демоқда: “Ярангни даволаб бўлмайди, Сенинг дардинг бедаводир. Нечун жон аччиғида бақиряпсан?! Ярангни даволаб бўлмайди, ахир! Оғир жиноятинг, кўп гуноҳларинг учун Сени шу кўйга солдим. Эфрайим ўз бетоблигини тушунгач, Яҳудо ўз яраларини кўргач, Эфрайим Оссурияга борди, Буюк шоҳни ёрдамга чақирди. Аммо шоҳ уларни даволай олмайди, Яраларига шифо бера олмайди. Морўт аҳолиси мадад кутган эди, Аммо Эгамиз фалокат юборди. Бу фалокат ҳатто Қуддус дарвозаларига етди.
Выбор основного перевода