Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7
Параллельные места
Эй само, қулоқ сол, мен гапираман. Эй замин, оғзимдан чиққан сўзларни эшит. Эгамиз Ўзининг муқаддас Маъбадидадир, Эгамизнинг тахти самодадир. У инсонни кўздан қочирмайди, Нигоҳи инсонни текшириб туради. Худо айтар: “Эшит, эй халқим, Мен сўзлайман, Эй Исроил, сенга қарши гувоҳлик бераман, Мен Худоман, сенинг Худойингман. Эшитинг, эй самолар, тингла, эй замин, Шудир Эгамизнинг каломи: “Бино қилдим болаларни, улғайтирдим уларни, Аммо улар исён қилдилар Менга. Эй замин, қулоқ сол! Мен бу халқнинг бошига кулфат келтираман, Ёмон ниятларининг оқибати шудир. Зотан, улар сўзларимга кирмадилар, Қонунларимни рад этдилар. Эй юрт, юрт, юрт! Эгамизнинг сўзини эшит! Мен шундай дедим: “Эй Ёқуб наслининг йўлбошчилари, эшитинг! Эй Исроил ҳукмдорлари, қулоқ солинг! Адолат ўрнатиш сизнинг вазифангиз–ку! Эй Ёқуб наслининг йўлбошчилари, эшитинг! Эй Исроил ҳукмдорлари, қулоқ солинг! Сизлар адолатдан ҳазар қиласиз, Ҳақиқатни бузиб кўрсатасиз. Эгамизнинг сўзини эшитинг: “Қани, туринг! Тоғлар олдида айтинг даъвоингизни, Қирлар эшитсин сизнинг овозингизни.” Эй тоғлар, Эгамизнинг даъвосига қулоқ тутинг, Заминнинг мангу пойдеворлари, сиз ҳам эшитинг! Эгамиз Ўз халқи билан даъволашади, Халқи Исроил билан У баҳслашади. Сарвари Олам шундай дейди: “Шундагина Мен ҳукм қилгани олдингизга бораман. Мендан қўрқмайдиган ҳаммага — сеҳргар, зинокор, ёлғон қасам ичганлар, мардикорларнинг иш ҳақини ушлаб қоладиганлар, етим ва беваларни эзувчиларга ва мусофирларни турткилаганларга қарши тезда гувоҳлик бераман.”
Выбор основного перевода