Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7
Параллельные места
Мен ёруғлик яратаман, зулмат бино қиламан, Фаровонлик юбораман, кулфат ёғдираман. Мен Эгангман! Буларнинг ҳаммасини Мен қиламан! Шу боис адолат биздан узоқ, Худо бизни қутқармайди. Нур излаймиз, аммо фақатгина зулмат бор, Ёруғлик излаймиз, аммо зулматда юрамиз. Кўрлардай деворни ушлаб юрамиз, Кўзи кўрмайдиганлардай пайпасланамиз. Куппа–кундузи тундагидай қоқиламиз, Тириклар орасида ўликлардаймиз. Ҳаммамиз айиқ каби бўкиряпмиз, Ҳаммамиз мусича каби нола қиляпмиз. Адолат кутяпмиз, аммо у йўқдир, Нажот кутяпмиз, аммо у биздан узоқда. Эй Эгамиз, наҳотки Яҳудони бутунлай рад этган бўлсанг?! Наҳотки Қуддусдан ҳазар қилсанг?! Нечун бизни оғир яраладинг? Шифо топа олмаяпмиз–ку! Биз тинчликни изладик, аммо яхшилик келмади, Шифо топмоқчи эдик, аммо ваҳимага дучор бўлдик. Хўш, шаҳарда бурғу чалинса, ким саросимага тушмайди?! Эгамизнинг иродасисиз ҳеч бир кулфат шаҳарга келмайди.
Выбор основного перевода