Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7
Параллельные места
Мўаб халқи ўз худосининг уйига чиқди фарёд қилгани, Ҳа, Дибонликлар саждагоҳига чиқди нола қилгани. Ҳар бирининг сочлари қирилган, Ҳар бирининг соқоли олинган, Наво ва Мидаво шаҳарлари учун Мўаб нола чекар. Ўша куни Сарвари Олам — Раббий: “Йиғланг, аза тутинг”, деб айтди. “Сочларингизни қириб, қанорга ўранинг”, деди У. Тансиқ таомлар еган одамлар Энди кўчаларда очликдан ўляптилар. Қимматбаҳо либос кийиб ўсганлар Энди кул уюмлари орасида ётибдилар. Амос шундай деб айтиб юрибди: “Ёрубом қиличдан ҳалок бўлади, Исроил халқи ўз юртидан албатта сургун қилинади.” Шу сабабдан Эгамиз шундай демоқда: “Сенинг хотининг шаҳарда фоҳишалик қилади, Ўғил–қизларинг қиличдан ҳалок бўлади. Еринг бошқаларга бўлиб берилади. Ўзинг эса ҳаром бир юртда ўласан. Исроил халқи ўз юртидан албатта сургун қилинади.”
Выбор основного перевода