Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7
Параллельные места
Сизлар бутни ясаб гуноҳ қилдингиз, шунинг учун мен бутни оловда ёндирдим. Тупроқдай майдалаб эзиб, кукунини тоғдан оқиб тушаётган ирмоққа ташлаб юбордим. қурбонгоҳларни синдирди, Ашерага аталган устунларни кесди, бутларни парчалаб ташлади. Исроил юрти бўйлаб ҳамма тутатқи қурбонгоҳларини бузди. Шундан кейин Қуддусга қайтиб кетди. Сен ҳар бир кўчанинг бошида сўрилар қурдинг, ҳар бир майдонда баланд супалар ўрнатдинг. Йўқ, сен фоҳишадай эмас эдинг, сен тўловдан ҳазар қилардинг. Сени ўйнашларинг ихтиёрига топшираман. Улар сўриларингни бузадилар, супаларингни вайрон қиладилар. Устингдаги кийимларингни юлиб оладилар, чиройли тақинчоқларингни тортиб оладилар. Сен қип–яланғоч қоласан. У ўйнашларининг кетидан қувиб етолмайди, Уларни излаб, тополмайди. Кейин эса айтади: «Биринчи эримнинг олдига қайтиб борай, Ахир, ўшандаги ҳолим ҳозиргидан тузукроқ эди.» «Ўйнашларимнинг берган тўлови», деб ўйлаган Узумзору анжир боғларини бузиб ташлайман, Ҳаммасини тўқайзор қиламан. Ёввойи ҳайвонлар боғларини йўқ қилади. Эгамиз шундай дейди: “Кўп ўтмай Мен унинг кўнглини овлайман, Уни саҳрога олиб бориб, ширин сўзлар айтаман. Бутни Исроиллик ҳунарманд ясаган–ку, Бут Худо эмас! Самария шаҳрининг бузоғи парчаланиб ташланади.
Выбор основного перевода