Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7
Параллельные места
У Шамер исмли одамдан тўрт пуд кумушга тепаликни сотиб олиб, у ерга шаҳар қурдирди. Шаҳарни тепаликнинг олдинги эгаси Шамернинг исми билан Самария деб атади. Самария қирларида яна узумзорлар барпо қиласан. Ток эккан деҳқонлар ўзлари етиштирган ҳосилдан ейдилар. Сизлар оҳак билан оқлаган бу деворни Мен йиқитаман. Уни пойдеворигача очиб ташлайман. Қулаган девор сизларни босиб қолади, сизлар ҳаммангиз ҳалок бўласизлар. Ўшанда Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар.» Камбағалнинг буғдойидан катта солиқ олиб, бечорани эзасизлар. Шундай экан, йўнилган тошдан қурган уйларингизда яшамайсизлар. Барпо қилган гўзал узумзорларингиз маҳсулидан шароб ичмайсизлар. Сизлар сабабли Қуддус даладай шудгор қилинади, Сион харобазор бўлади, Эгамизнинг уйи турган тоғни Қалин чакалакзор қоплайди.
Выбор основного перевода