Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7
Параллельные места
Қуддусда Эмозиёга қарши фитна уюштирилди. Эмозиё бундан хабар топиб, Лахиш шаҳрига қочди. Аммо душманлари Эмозиёнинг ортидан одам юбориб, уни ўша ерда ўлдиртирдилар. Яҳудо шоҳи Ҳизқиё Лахиш шаҳрида турган Оссурия шоҳига шундай хабар юборди: “Мен айбдорман, менинг юртимдан кетинг, нимани талаб қилсангиз, рози бўламан.” Оссурия шоҳи Яҳудо шоҳи Ҳизқиёни 640 пуд кумуш ва 64 пуд олтинни ўлпон қилиб тўлашга мажбур қилди. Кейин Оссурия шоҳи ўзининг бош қўмондони, бош вазири ва мулозими бошчилигида катта лашкарни Лахишдан Қуддусга, шоҳ Ҳизқиёнинг устига сафарбар қилди. Лашкар Қуддусга бораётиб, Юқори ҳовуз ариғи ёнида тўхтади. Бу ариқ кир ювувчининг даласига борадиган йўл ёнида эди. Оссурия шоҳи Санхарив жамики лашкари билан Лахиш шаҳрини қамал қилган пайтда, ўз аъёнларини Қуддусга — Яҳудо шоҳи Ҳизқиё ва Қуддус аҳолиси олдига қуйидаги хабар билан жўнатди: Лахиш шаҳридан Оссурия шоҳи ўз мулозимини катта лашкар билан Қуддусга, шоҳ Ҳизқиё ҳузурига юборди. У Юқори ҳовуз ариғи ёнида тўхтади. Бу ариқ кир ювувчининг даласига борадиган йўлда эди. Эй Эгамиз, наҳотки Яҳудони бутунлай рад этган бўлсанг?! Наҳотки Қуддусдан ҳазар қилсанг?! Нечун бизни оғир яраладинг? Шифо топа олмаяпмиз–ку! Биз тинчликни изладик, аммо яхшилик келмади, Шифо топмоқчи эдик, аммо ваҳимага дучор бўлдик. Эгамиз шундай дейди: “Илгари Эфрайим гапирганда ҳаммани титроқ босарди, Исроилда унинг мартабаси улуғ эди. Аммо Эфрайим Баалга сажда қилиб, гуноҳ орттирди, Шундай қилиб, ўзини ўлимга маҳкум этди.
Выбор основного перевода