Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эҳсонларга келтирган зарарни қоплашингиз учун руҳонийга товон тўланг. Бунинг устига эҳсон қийматининг бешдан бир қисмини қўшиб беринг. Руҳоний қўчқорни айб қурбонлиги қилиб, сизни гуноҳингиздан поклайди, шунда гуноҳингиз кечирилади. Бундай одам қилган гуноҳини тан олсин. Жабр чеккан томонга келтирган зарари учун товон тўласин, бунинг устига, товоннинг бешдан бир қисмини ҳам қўшиб берсин. Борди–ю, жабр чеккан одам вафот этган бўлса ва унинг яқин қариндоши бўлмаса, зарарни қоплаш учун тўланадиган товон Эгамизга бағишланиб, руҳонийга берилсин. Айбдор томон товон билан бирга бир қўчқорни олиб келсин. Руҳоний қўчқорни қурбонлик қилиб, айбдор томонни гуноҳдан покласин. — Бағритошлик қилиб, шундай иш қилгани учун у қўзичоқ эвазига тўртта қўй тўлаши лозим. Заккай эса ўрнидан туриб, Раббимиз Исога деди: — Ҳазрат, мен мол–мулкимнинг ярмини камбағалларга бераман. Бирон кимсанинг нарсасини ноҳақ олган бўлсам, тўрт баробар қилиб қайтараман.
Выбор основного перевода