Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Дон назрининг қолгани эса Ҳорун ва унинг ўғиллариники бўлсин. Назрнинг руҳонийларга тегишли бу қисми ғоят муқаддасдир, чунки у Эгамизга аталган, оловда куйдириладиган назрлардан қолган қисмидир. Мусо Ҳорунга ва унинг омон қолган ўғиллари Элазар билан Итамарга деди: “Эгамизга атаб, оловда куйдириладиган дон назрларининг ортиб қолганини олиб, хамиртурушсиз нонлар ёпинглар. Бу нонларни қурбонгоҳ ёнида тановул қилинглар, чунки бу назр ғоят муқаддасдир. Эгамизга атаб, оловда куйдириладиган назрлардан сенга ва сенинг ўғилларингга тегадиган улуш мана шудир. Шунинг учун буни муқаддас жойда тановул қилинглар. Эгам менга шуни амр қилди.
Выбор основного перевода