Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Борди–ю, қорамол подасидан бирорта ҳайвонни қурбонлик қилиб, куйдирмоқчи бўлсангиз, нуқсонсиз бир буқани танлаб олинг. Эгамиз бу қурбонлигингизни қабул қилиши учун буқани Учрашув чодири кираверишига олиб келинг. Сўнг буқани Эгамизнинг ҳузурида сўйинг. Ҳоруннинг руҳоний ўғиллари буқанинг қонини олиб, Учрашув чодирига кираверишда турган қурбонгоҳнинг тўртала ён томонига сепиб чиқишсин. Уни қурбонгоҳнинг шимол тарафида, Эгамизнинг ҳузурида сўйинг. Ҳоруннинг руҳоний ўғиллари қурбонликнинг қонини қурбонгоҳнинг тўртала ён томонига сепиб чиқишсин. Эгамиз Мусо орқали Исроил халқига қуйидаги қоидаларни берди: агар бирорта одам Эгамизнинг амрига кўра тақиқланган бирор ишни билмасдан қилиб қўйиб, гуноҳ орттириб олса, қуйидагича иш тутсин: мой суртиб танланган руҳоний гуноҳ қилиб қўйса, у бутун халқни айбдор қилиб қўйган бўлади. У қилган гуноҳи учун нуқсонсиз буқани гуноҳ қурбонлиги сифатида Эгамизга келтирсин. Буқани Учрашув чодири кираверишига олиб келиб, қўлини буқанинг бошига қўйсин. Сўнг буқани ўша ерда — Эгамизнинг ҳузурида сўйсин. Мой суртиб танланган руҳоний буқанинг қонидан олиб, Учрашув чодирига олиб кирсин. У бармоғини қонга ботириб, қонни Эгамизнинг ҳузурида, Энг муқаддас хонани тўсиб турган ички парда томонга етти марта сачратсин. Сўнг қонни Эгамизнинг ҳузурида Учрашув чодиридаги хушбўй тутатқи қурбонгоҳининг шохларига суртсин. Буқанинг ортган қонини эса Учрашув чодирига кираверишдаги қурбонлик куйдириладиган қурбонгоҳнинг ёнига тўксин. Гуноҳ қурбонлиги қилинган буқанинг ҳамма ёғларини ажратиб олсин: ичак–човоқларини қоплаб турган ёғларни, ҳамма чарвини, иккала буйракни, буйрак атрофидаги ёғларни ва жигарнинг аъло қисмини. Жигарнинг аъло қисми буйраклар билан бирга ажратиб олинган бўлиши лозим. Тинчлик қурбонлигининг ёғлари қандай ажратиб олинса, гуноҳ қурбонлигининг ёғлари ҳам шу усулда ажратиб олинсин. Руҳоний ёғларни қурбонлик куйдириладиган қурбонгоҳ устида куйдирсин. Буқанинг қолган қисмларини: терисини, гўштини, калласини, оёқларини ва ичак–човоқларини қароргоҳнинг ташқарисидаги кул тўкиладиган ҳалол жойга олиб чиқиб, ўтинлар устида куйдирсин. Агар бутун жамоа Эгамизнинг амрига кўра, тақиқланган бирор ишни билмасдан қилиб, гуноҳ орттириб олса, улар бундан хабарсиз бўлган тақдирда ҳам, барибир айбдор бўладилар. Қилган гуноҳлари фош бўлгандан кейин, улар бутун жамоа номидан гуноҳ қурбонлиги қилиш учун буқани Учрашув чодири олдига олиб келишсин. Жамоа оқсоқоллари буқанинг бошига қўлларини қўйиб, уни ўша ерда — Эгамизнинг ҳузурида сўйишсин. Мой суртиб танланган руҳоний буқанинг қонидан Учрашув чодирига олиб кирсин. У бармоғини қонга ботириб, қонни Эгамизнинг ҳузурида ички парда томонга етти марта сачратсин. Сўнг Эгамизнинг ҳузурида турган Учрашув чодиридаги тутатқи қурбонгоҳининг шохларига қондан суртсин. Буқанинг қолган қонини эса Учрашув чодирига кираверишдаги қурбонлик куйдириладиган қурбонгоҳнинг ёнига тўксин. Кейин буқанинг ёғларини ажратиб олиб қурбонгоҳ устида куйдирсин. Руҳонийнинг гуноҳи учун келтирилган буқани нима қилган бўлса, бу буқани ҳам ўшандай қилсин. Шу йўсинда руҳоний жамоани гуноҳдан покласин, шунда уларнинг гуноҳи кечирилади. Сўнг руҳоний буқанинг қолган қисмларини қароргоҳдан ташқарига олиб чиқиб, олдинги буқани куйдиргандай куйдирсин. Жамоанинг гуноҳи учун келтириладиган қурбонлик шудир. Агар ҳукмдор ўз Эгаси Худонинг амрига кўра, тақиқланган бирор ишни билмасдан қилиб қўйиб, гуноҳ орттириб олса, у айбдор бўлади. Қилган гуноҳи фош бўлгандан кейин, у нуқсонсиз бир такани қурбонлик қилиш учун олиб келсин. Сўнг қўлини таканинг бошига қўйиб, такани Эгамизнинг ҳузурида, куйдириладиган қурбонликлар бўғизланадиган жойда сўйсин. Бу гуноҳ қурбонлигидир. Руҳоний бармоғини гуноҳ қурбонлиги қонига ботириб, қонни қурбонлик куйдириладиган қурбонгоҳ шохларига суртсин. Қоннинг қолганини эса қурбонгоҳнинг ёнига тўксин. Сўнг така ёғининг ҳаммасини тинчлик қурбонлигининг ёғини куйдиргандай, қурбонгоҳ устида куйдирсин. Руҳоний шу тариқа ҳукмдорни гуноҳдан покласин, шунда ҳукмдорнинг гуноҳи кечирилади. Агар жамоа аъзоси Эгамизнинг амрига кўра, тақиқланган бирор ишни билмасдан қилиб қўйиб, гуноҳ орттириб олса, у айбдор бўлади. Қилган гуноҳи фош бўлгандан кейин, нуқсонсиз эчкини қурбонлик қилиш учун олиб келсин. У қўлини гуноҳ қурбонлигининг бошига қўйсин, сўнг уни куйдириладиган қурбонликлар бўғизланадиган жойда сўйсин. Руҳоний бармоғини қурбонликнинг қонига ботириб, қонни қурбонлик куйдириладиган қурбонгоҳ шохларига суртсин. Қоннинг қолганини эса қурбонгоҳнинг ёнига тўксин. Тинчлик қурбонлигининг ёғи ажратиб олингандай, эчкининг ёғларини ажратиб олсин. Эгамизга ёқимли ҳид бориши учун ёғни қурбонгоҳ устида куйдирсин. Шу тариқа руҳоний гуноҳ қилган одамни гуноҳидан покласин, шунда ўша одамнинг гуноҳи кечирилади. Агар жамоа аъзоси қўйни гуноҳ қурбонлиги қилмоқчи бўлса, нуқсонсиз совлиқни олиб келсин. У қўлини гуноҳ қурбонлигининг бошига қўйсин, сўнг уни куйдириладиган қурбонликлар бўғизланадиган жойда сўйсин. Руҳоний ўз бармоғини гуноҳ қурбонлигининг қонига ботириб, қонни қурбонлик куйдириладиган қурбонгоҳ шохларига суртсин. Қолган қонни эса қурбонгоҳнинг ёнига тўксин. Тинчлик қурбонлиги қилинган қўйнинг ёғи қандай ажратиб олинса, бу қурбонликнинг ҳам ёғларини худди шундай қилиб ажратиб олсин. Сўнг буларни қурбонгоҳ устида, Эгамизга келтирилган назрлар билан бирга оловда куйдирсин. Шу тариқа руҳоний гуноҳ қилган одамни гуноҳдан покласин, шунда унинг гуноҳи кечирилади. Унга хамиртуруш қўшилмасин. Эгамизга атаб, оловда куйдириладиган назрлардан уларга бериладиган улуш шудир. У гуноҳ қурбонлиги ва айб қурбонлиги сингари, ғоят муқаддасдир.
Выбор основного перевода