Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳоруннинг наслидан бўлган ҳар бир эркак зоти бу назрдан еса бўлади. Эгамизга атаб, оловда куйдириладиган назрлардан Ҳоруннинг наслига авлодлар оша берилган доимий улуш шудир. Бу назрга теккан ҳар қандай нарса муқаддас бўлади. Ҳорун ва унинг ўғилларига гуноҳ қурбонлигига оид қуйидаги қоидаларни берди: гуноҳ қурбонлиги қилинадиган жонивор Эгамизнинг ҳузурида, куйдириладиган қурбонлик бўғизланадиган жойда бўғизлансин. Бу ғоят муқаддас қурбонликдир. Буларни муқаддас жойда тановул қилинглар. Бу назрларни фақат эркаклар тановул қилишлари мумкин. Бу назрларни ғоят муқаддас деб билинглар.
Выбор основного перевода