Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сўнг қонни Эгамизнинг ҳузурида Учрашув чодиридаги хушбўй тутатқи қурбонгоҳининг шохларига суртсин. Буқанинг ортган қонини эса Учрашув чодирига кираверишдаги қурбонлик куйдириладиган қурбонгоҳнинг ёнига тўксин. Буқанинг қолган қисмларини: терисини, гўштини, калласини, оёқларини ва ичак–човоқларини қароргоҳнинг ташқарисидаги кул тўкиладиган ҳалол жойга олиб чиқиб, ўтинлар устида куйдирсин. Сўнг Эгамизнинг ҳузурида турган Учрашув чодиридаги тутатқи қурбонгоҳининг шохларига қондан суртсин. Буқанинг қолган қонини эса Учрашув чодирига кираверишдаги қурбонлик куйдириладиган қурбонгоҳнинг ёнига тўксин. Сўнг руҳоний буқанинг қолган қисмларини қароргоҳдан ташқарига олиб чиқиб, олдинги буқани куйдиргандай куйдирсин. Жамоанинг гуноҳи учун келтириладиган қурбонлик шудир. Илгарилари олий руҳоний халқни гуноҳларидан поклаш учун ҳайвонларни қурбонлик қиларди. У қурбонликлар қонини Муқаддас хонага олиб киргандан сўнг, гўштини емасдан, сўйилган ҳайвонларни қароргоҳдан ташқарида куйдирарди.
Выбор основного перевода