Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Уннинг қолганидан хамиртурушсиз нонлар ёпилсин. Ҳорун ва унинг ўғиллари бу нонларни муқаддас жойда есинлар. Нонлар Учрашув чодирининг ҳовлисида тановул қилиниши лозим. — Нимага гуноҳ қурбонлигининг гўштини муқаддас жойда емадинглар?! Бу жуда муқаддас қурбонлик–ку! Ахир, ўша қурбонлик жамоанинг айбини ювишингиз ва Эгамиз ҳузурида уларни гуноҳдан поклашингиз учун сизларга берилган–ку! Бу қурбонликнинг қони Муқаддас хонага олиб кирилмаган. Бундай қурбонликни муқаддас жойда енглар, деб сизларга амр қилмаганмидим?! Исроил халқи Менга берадиган энг муқаддас назрларнинг, яъни дон назри, гуноҳ қурбонлиги ва айб қурбонликларининг куйдирилмайдиган қисми сен билан ўғилларингга тегишлидир. Буларни муқаддас жойда тановул қилинглар. Бу назрларни фақат эркаклар тановул қилишлари мумкин. Бу назрларни ғоят муқаддас деб билинглар. Маъбаднинг ички ҳовлисига кириб, покланиш қурбонлигини келтирсин. Шундан кейингина у Маъбадда яна хизмат қила олади.” Эгамиз Раббийнинг каломи шудир. Эгамиз менга деди: “Руҳонийларга Исроил халқи орасидан ҳеч қандай улуш берилмасин. Уларнинг мулки ҳам, улуши ҳам Менман. Дон назри, гуноҳ ва айб қурбонликлари уларнинг ризқидир. Исроил халқи Менга атаган ҳар бир нарса руҳонийларга тегишли бўлсин.
Выбор основного перевода