Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Етти кун давомида ҳар куни шундай қил. Ана шунда қурбонгоҳ ғоят муқаддас бўлади. Биронтаси ёки бирон нарса қурбонгоҳга тегиб кетса ҳам, у муқаддас бўлади. Шу тариқа бу нарсаларни Менга бағишла. Шунда улар ғоят муқаддас бўлади. Биронтаси ёки бирон нарса уларга текканда, муқаддас бўлади. Қурбонлик гўштига теккан ҳар қандай нарса муқаддас бўлади. Агар қурбонликнинг қони кийимга сачраса, кийим муқаддас жойда ювилсин. Гўшт пиширилган сопол идиш синдирилсин. Борди–ю, гўшт бронза қозонда пиширилган бўлса, қозонни ишқалаб ювиш лозим. Руҳонийлар уруғига мансуб ҳар бир эркак зоти бу қурбонлик гўштидан тановул қилса бўлади. Бу қурбонлик ғоят муқаддасдир. Буларни муқаддас жойда тановул қилинглар. Бу назрларни фақат эркаклар тановул қилишлари мумкин. Бу назрларни ғоят муқаддас деб билинглар.
Выбор основного перевода