Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Қабиладош леви биродарларингни ёнингга ол. Сен ўғилларинг билан Муқаддас аҳд чодирида хизмат қилаётганингда, улар сизларга ёрдам беришади. Левилар сизларнинг назоратингиз остида хизмат қилиб, Муқаддас чодирга оид барча юмушларни бажаришади. Лекин улар муқаддас жиҳозларга ва қурбонгоҳга зинҳор яқинлашмасинлар, акс ҳолда, улар ҳам, сизлар ҳам ҳалок бўласизлар. Левилар сизларга қўшилишиб, Учрашув чодиридаги барча вазифаларни бажаришсин. Левилардан бошқа бирортаси сизлар билан бирга хизмат қилмасин. Менинг ғазабим Исроил халқига қарши яна авж олмаслиги учун Чодирнинг Муқаддас хоналарида ва қурбонгоҳда фақатгина сен ўғилларинг билан хизмат қилгин. Леви биродарларингни Мен Ўзим сенга ёрдамчи қилиб, Исроил халқи орасидан танлаб олганман. Улар Учрашув чодирида хизмат қилишлари учун Мен, Эгангизга бағишланган. Агар У ер юзида бўлганда эди, умуман руҳоний бўлолмас эди. Чунки Мусонинг қонунида буюрилган назрларни келтирувчи руҳонийлар бор.
Выбор основного перевода