Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
— Бир идиш олиб, ичига бир омир манна солгин–да, Эгамизнинг ҳузурига қўй, токи келгуси авлодларга сақланиб қолсин. Акас ёғочидан Сандиқ ясат. Сандиқнинг узунлиги икки ярим тирсак, эни бир ярим тирсак, бўйи бир ярим тирсак бўлсин. Сандиқнинг ичкарию ташқарисини тоза олтин билан қоплат. Айланасига олтин гулчамбар қилдир. Сандиқ учун эритилган олтиндан тўртта ҳалқа ясатиб, тўртала оёғига маҳкамлат: иккита ҳалқа бир томонида, иккита ҳалқа иккинчи томонида бўлсин. Кейин акас ёғочидан ходалар ясатиб, ходаларни олтин билан қоплат. Ходаларни Сандиқнинг иккала томонидаги ҳалқадан ўтказ, токи ходалар ёрдамида Сандиқни кўтариб юришсин. Ходалар Сандиқнинг ҳалқаларидан айириб олинмасин, доимо турсин. Мен сенга берадиган аҳднинг амр ва қонунлари ёзилган иккита тош лавҳани Сандиққа солиб қўй. Эртаси куни Мусо Муқаддас аҳд чодирига кириб қараса, Ҳоруннинг Леви қабиласини ифода этган таёғи куртак ёзибди, кўкариб, гуллабди, ҳатто бодом тугибди. Мусо Эгамизнинг ҳузуридаги ҳамма таёқларни Исроил халқи олдига олиб чиқиб кўрсатди. Ҳар бир йўлбошчи ўз таёғини олди. Эгамиз Мусога шундай амр берди: — Ҳоруннинг таёғини Аҳд сандиғи олдига қайтариб олиб бориб қўй. Таёқ доимо ўша ерда сақланиб, исёнчиларни огоҳ қилиб турсин. Шундай қилиб, сен уларнинг минғирлаб нолишларига чек қўйиб, уларнинг қирилиб кетишига йўл қўймайсан. Мен ўша тош лавҳаларга сен синдирган лавҳалардаги амрларни ёзаман. Сен лавҳаларни Сандиққа солиб қўясан.” Шундай қилиб, мен акас ёғочидан Сандиқ ясадим, олдингисига ўхшаган иккита тош лавҳани кесиб олдим. Кейин иккала тошни кўтариб, тоққа чиқдим. Эгамиз тош лавҳаларга олдингидай ўнта амрни ёзди. Сизлар тоғда йиғилганингизда ўша амрлар Эгамиз олов ичидан сизга айтган сўзларнинг ўзгинаси эди. Эгамиз ўша лавҳаларни менга берди. Мен тоғдан қайтиб тушдим. Эгамизнинг амрига кўра, лавҳаларни Сандиққа солдим. Лавҳалар ҳали ҳам ўша Сандиқда турибди. Сандиқнинг ичида иккита тош лавҳадан бошқа ҳеч нарса йўқ эди. Исроил халқи Мисрдан чиққандан кейин, Эгамиз Синай тоғида улар билан аҳд тузган эди. Ўшанда Мусо бу тош лавҳаларни Сандиқ ичига солиб қўйган эди. Сандиқнинг ичида иккита тош лавҳадан бошқа ҳеч нарса йўқ эди. Исроил халқи Мисрдан чиққандан кейин, Эгамиз Синай тоғида улар билан аҳд тузган эди. Ўшанда Мусо бу тош лавҳаларни Сандиқ ичига солиб қўйган эди.
Выбор основного перевода