Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Мусо келиб, Эгамизнинг ҳамма амрларини, ҳамма қонун–қоидаларини халққа айтиб берди. Халқ бир овоздан: “Эгамизнинг ҳамма айтганларини бажарамиз”, дея жавоб берди. Мусо қоннинг ярмини тоғорага қуйди, қолган ярмини эса қурбонгоҳга сепди. Сўнгра у Аҳд китобини олиб, халққа овоз чиқариб ўқиб берди. Шунда халқ: “Эгамизнинг ҳамма айтганларини бажарамиз, Унга итоат қиламиз”, деди. Мусо тоғорадаги қонни олди–да, халққа сепиб: “Ана шу сўзларга мувофиқ, шу қон Эгамизнинг сизлар билан қилган аҳдини тасдиқлайди”, — деди. руҳоний уни поклаш учун иккита ҳалол тирик қушни, садр ёғочини, қирмизи ипни ва бир тутам иссоп ўтини келтирсин. Ўнг қўлининг бармоғини чап кафтидаги зайтун мойига ботириб, етти марта Эгамизнинг ҳузурида сачратсин. Руҳоний садр ёғочини, қирмизи ипни ва бир тутам иссоп ўтини олиб, куйдирилаётган ғунажин қурбонлиги устига ташласин.
Выбор основного перевода