Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Акас ёғочидан Сандиқ ясат. Сандиқнинг узунлиги икки ярим тирсак, эни бир ярим тирсак, бўйи бир ярим тирсак бўлсин. Сандиқнинг ичкарию ташқарисини тоза олтин билан қоплат. Айланасига олтин гулчамбар қилдир. Сандиқ учун эритилган олтиндан тўртта ҳалқа ясатиб, тўртала оёғига маҳкамлат: иккита ҳалқа бир томонида, иккита ҳалқа иккинчи томонида бўлсин. Кейин акас ёғочидан ходалар ясатиб, ходаларни олтин билан қоплат. Ходаларни Сандиқнинг иккала томонидаги ҳалқадан ўтказ, токи ходалар ёрдамида Сандиқни кўтариб юришсин. Ходалар Сандиқнинг ҳалқаларидан айириб олинмасин, доимо турсин. Мен сенга берадиган аҳднинг амр ва қонунлари ёзилган иккита тош лавҳани Сандиққа солиб қўй. Тоза олтиндан Сандиқнинг қопқоғини ясат. Қопқоқнинг узунлиги икки ярим тирсак, эни бир ярим тирсак бўлсин. Шу билан бирга, олтиндан зарб уриб иккита каруб ясат. Битта каруб қопқоқнинг бир четида, иккинчи каруб иккинчи четида бўлиб, ҳар иккаласи қопқоқ билан бир бутунни ташкил қилсин. Шу билан бирга, олтиндан зарб уриб иккита каруб ясат. Битта каруб қопқоқнинг бир четида, иккинчи каруб иккинчи четида бўлиб, ҳар иккаласи қопқоқ билан бир бутунни ташкил қилсин. Карубларнинг тепага кўтарилган қанотлари қопқоқни беркитиб турсин. Улар юзма–юз туриб, қопқоққа қараган бўлсин. Қопқоқни Сандиқнинг устига қўй. Мен сенга берадиган иккита тош лавҳани Сандиққа сол. Мен сен билан Аҳд сандиғи олдида учрашаман. Карублар ўртасидаги гуноҳдан поклаш жойи тепасидан Мен сенга гапириб, Исроил халқи учун ҳамма амрларимни сенга бераман. Сўнг Эгамизнинг улуғворлиги карублар узра кўтарилиб, уйнинг остонасига бориб тўхтади. Шу онда уй булутга тўлди, бутун ҳовли Эгамизнинг улуғворлигидан чақнаб ёришиб кетди. Олий руҳонийимиз ҳақида сизларга яна кўп гапирган бўлардим–у, аммо қандай қилиб сизларга тушунтиришни билмайман, чунки сизнинг ақлингиз ўтмас бўлиб қолган.
Выбор основного перевода