Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Майин зиғир матосидан ички пардани тиктир. Моҳир усталар бу пардани безатиб, унга кўк, сафсар ва қирмизи иплар билан карублар тасвирини солишсин. Акас ёғочидан тўртта устун ясат. Устунларга олтин қоплатиб, уларга олтин илгакларни маҳкамлат. Кумуш тагликка устунларни биттадан ўрнаштир ва ички пардани устундаги илгакларга осдир. Ички парда Чодир шипидаги илгаклар остида осилиб турсин. Аҳд сандиғи ички парданинг орқасига олиб кирилсин. Ички парда Муқаддас хонани Энг муқаддас хонадан ажратиб туради. Сандиқнинг қопқоғи Энг муқаддас хонага олиб кирилсин, уни Аҳд сандиғи устига қўйдир.
Выбор основного перевода