Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Шу боис буюклар қаторида унга улуш бераман, У кучлилар билан ўлжаларни бўлишади. Ахир, у ўзини ўлимга тутиб берди, Гуноҳкорлар қаторида саналди. Кўпларнинг гуноҳини у ўзига олди, Гуноҳкорлар учун васийлик қилди. — Бу шароб Худонинг аҳдини билдиради. Бу аҳд кўпларнинг гуноҳини ювиш учун тўкиладиган қоним эвазига кучга киради. Мен Хушхабардан ор қилмайман, чунки Худонинг куч–қудрати бўлган бу Хушхабар орқали унга ишонганларнинг ҳаммаси қутқарилади. Ишонадиганлар яҳудийми, ғайрияҳудийми, фарқи йўқ! Ҳа, биз чорасиз бўлганимизда, белгиланган вақтда Масиҳ биз — бетавфиқлар учун ўлди. Бизнинг ватанимиз эса самодадир. Бизлар нажоткоримиз бўлган Раббимиз Исо Масиҳнинг ўша ердан келишини интизорлик билан кутяпмиз. Худонинг Ўғли Исонинг самодан тушишини кутаётганингиз ҳақида ҳам гапиряптилар. Худо Ўз Ўғли Исони тирилтирган, Исо бизни келажакда Худонинг ғазабидан қутқаради. Мени солиҳлик тожи кутмоқда. Одил Ҳакам — Раббимиз Исо келган кунда ўша тожни менга Ўзи беради. Бундай тож фақат менга эмас, балки Унинг келишини интизорлик билан кутаётганларнинг ҳаммасига насиб бўлади.
Выбор основного перевода