Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
У Худойимиздир, биз Унинг яйловидаги халқмиз, Биз Унинг қўл остидаги қўйлармиз. Эгамиз шундай дейди: “Қанийди, бугун Менинг овозимга қулоқ солсангиз! Оталарингиз каби тош юрак бўлманглар. Маривада, саҳродаги Массахда улар қилган ишни қилманглар. Оталарингиз Менинг ишларимни кўрса ҳам, У ерда Мени синаб кўрдилар. Қирқ йил у наслдан нафратланиб, Шундай дедим: «Бу халқ Мендан юз ўгиради, Амрларимга бўйсунишдан бош тортади.» Шу боис ғазабланиб, онт ичдим: «Улар фароғат диёримга кирмайди», дедим.” Худо ўша кишиларни кўзда тутиб, “бугун” деб аталган яна бир кунни тайин қилди. Кўп йиллардан кейин бу кун ҳақида У Довуд орқали гапирди. Худонинг бу гапини мен олдин ҳам айтиб ўтганман: “Қанийди, бугун Менинг овозимга қулоқ солсангиз! Тош юрак бўлманглар!” Муқаддас Руҳ ҳам бу ҳақда бизга шаҳодат бериб, деди:
Выбор основного перевода